Партнерам

Партнерам

Нефт маҳсулотларини сотуви бўйича Телеграмм боти билан ишлаш учун қўлланма

 

Қўлланманинг мақсади - Телеграм боти ёрдамида автоматик равишда билдиришномалар юбориш орқали Харидорларни нефт маҳсулотларини юклаш режалари тўғрисида хабардор қилиш нуқтаи назаридан ФНҚИЗ ходимлари ва ФНҚИЗ харидорлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар жараёнини тавсифлашдан иборат.  

“ФНҚИЗ Савдо” Телеграм-боти Харидорлар билан ишлаш сифати ва шаффофлигини ошириш, нефт маҳсулотларини режалаштирилган жўнатмалар тўғрисида харидорларни ўз вақтида хабардор қилиш орқали транспорт бошқарувини яхшилаш учун мўлжалланган.

 

Жараён тавсифи

1. Рўйхатдан ўтиш

 

“ФНҚИЗ Савдо” Телеграм-ботида ишлаш учун https://t.me/fnpz_sbit_bot ҳаволасига ўтиш ёки қидирув сатрига  @fnpz_sbit_bot ёзиш лозим.

 

Телеграмм ботни ишга тушириш учун «ЗАПУСТИТЬ» тугмасини босинг.

 

Telegram ботнинг саломлашиш билдиришномаси пайдо бўлади. Ўзингизга керакли тилни пастдаги тугмаларни босиш орқали танлашингиз мумкин.

 

 

 

Telegram ботда рўйхатдан ўтиш учун корхона СТИР рақамини «123456789» форматида киритиш лозим.

СТИР рақами юборилганидан сўнг, шартнома рақамини киритиш лозим.

 

 

Шартнома рақами юборилганидан сўнг Telegram бот рўйҳатдан муваффақиятли ўтилгани тўғрисида билдиришнома жўнатади ва шахсий маълумотларни кўрсатади

 

2. Билдиришномалар

2.1. Юклаш учун талабнома (савдо режаси)

ФНҚИЗ тизимида юклаш учун талабнома яратилганида, агар Маҳсулот қабул қилувчи Telegram ботда рўйхатдан ўтган бўлса, талабнома яратилгани тўғрисида билдиришнома келади. 

 

2.2. Чиқувчи юк етказмаси (юклаш режаси)

ФНҚИЗ тизимида чиқувчи юк етказмаси яратилганида, Telegram бот айни кун учун юк ортиш режаси, ҳамда керакли ҳужжатлар пакетини тақдим қилиш билдиришномасини юборади. Эътибор бериш керакки, бир талабномага асосан, бир нечта юклаш амалга оширилиши мумкин. Шунга кўра, Telegram бот ҳар бир янги чиқувчи юк етказмаси учун алоҳида билдиришнома юборади.

 

 

2.3. Тасдиқланган чиқувчи юк етказмаси 

Чиқувчи юк етказмаси тасдиқланганидан сўнг, Telegram бот бу ҳақида Маҳсулот қабул қилувчига билдиришнома юборади. Бу ҳолатда ҳайдовчи Руҳсатномалар бюросига руҳсатнома олиш учун ва кейинги юклаш жараёнларига келиши лозим.

 

2.4. Юклаш жараёнини якунлаш

Қабул қилувчига нефт маҳсулотларининг юклаш жараёни якунида Telegram бот Қабул қилувчига юклаш муваффақиятли якунлангани ҳақида билдиришнома юборади.

  

Агар ҳаридор томонидан Telegram ботга бошқа юридик шахс сифатида кириш истаги бўлса, Telegram бот менюсидаги “Аккаунтдан чиқиш” тугмасини босиш орқали чиқилади ва ушбу қўлланманинг 1 бандига асосан ҳаракатларни бажаради.