"Sanoat energetika guruhi" компаниясининг ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотларга расмий муносабати

"Sanoat energetika guruhi" компаниясининг ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотларга расмий муносабати

3225

Шу кунларда бир қатор хорижий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон энергетика тизими ҳақида нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда. Бу эса ушбу соҳада фаолият юритаётган компаниялар обрўсига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан "Sanoat energetika guruhi" (SANEG) қуйидагиларни маълум қилади: Ўзбекистондаги барча газ ва нефть конлари давлат мулки бўлган ва шундай бўлиб қолади. "Sanoat energetika guruhi" эса тегишли лицензиялар асосида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади. Компания Ўзбекистон Республикасида нефть қазиб олишни кўпайтириш дастури доирасида иш олиб боради.

Бугунги кунда SANEG да 10 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқоролари ишламоқда, шунингдек, 200 га яқин юқори малакали хорижий мутахассислар жалб этилган.

2020-2022 йилларда нефть қазиб олишни кўпайтириш дастури доирасида компания 540 миллион доллардан ортиқ сармоя киритди. Бунинг натижасида суюқлик ишлаб чиқариш ҳажмини 42 фоизга ошириш борасида ишларни амалга оширмоқда.

Нефть ва газ конденсати бутун ҳажми Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида қайта ишланади ва кейинчалик ички бозорга етказиб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон қарорига асосан модернизацияга муҳтож бўлган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи аукционга қўйилди. Аукцион ташкилотчиси бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Нидерландиянинг KPMG халқаро компаниясини жалб қилган ҳолда оширди. Битимнинг ҳуқуқий ёрдами Dentons (АҚШ) томонидан амалга оширилди. Танловда 3 нафар аризачи иштирок этди. Натижада ушбу корхонадаги давлат улушини "Sanoat energetika guruhi" қўлга киритди ва у янада қулайроқ шартларни таклиф қилди. Корхонани модернизация қилиш дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унда иш ўринларини сақлаб қолиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, рақамлаштириш, ўз маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини ошириш, ижтимоий масъулият чоралари кўрилган. Дастурнинг умумий қиймати 400 миллион долларни ташкил этади. Дастурни молиялаштиришда давлатнинг иштироки таъминланмаган. 2021-2022 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилишга 156 миллион доллар сармоя киритилди. Иш давом этмоқда.

SANEG компанияси “Қоракўл” эркин иқтисодий зонасида замонавий газ-кимё кластерини яратишда ҳам инвестор сифатида иштирок этмоқда. Ушбу лойиҳа фақат компаниянинг ўз маблағлари ҳамда жалб қилинган бозор кредитлари ва инвестициялар ҳисобидан амалга оширилади. Давлат маблағлари ишлатилмайди. Айни пайтда инвестор томонидан қарийб 390 миллион доллар сармоя киритилиб, қўшимча 2600 иш ўрни яратилади. Бюджетга ажратмаларнинг прогноз кўрсаткичи 2026 йилдан бошлаб йилига 570 миллион долларни ташкил этади.

"Sanoat energetika guruhi" МЧЖ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ очиқ, ошкора олиб боради. Корхона жамоаси яқин келажакда суюқ углеводородлар ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ошириш ва корхона олдига қўйилган барча вазифаларни бажариш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Компания халқи фаровонлиги йўлида соҳани ривожлантириш, Ўзбекистон ёшларини касб-ҳунарга ўргатиш, ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлашда давом этади.