Saneg компаниясининг нефть-газ мажмуасини декарбонизация қилиш бўйича лойиҳасининг босқичи якун топди

Saneg компаниясининг нефть-газ мажмуасини декарбонизация қилиш бўйича лойиҳасининг босқичи якун топди

2279
 Saneg компаниясининг нефть-газ мажмуасини декарбонизация қилиш бўйича лойиҳасининг босқичи якун топди

Ўзбекистоннинг етакчи нефть-газ компанияси “Sanoat Energetika Guruhi” ХК МЧЖ (Saneg) шу кунларда нефть ва газ қазиб олиш инфратузилмаси объектларини техник модернизация қилиш босқичини якунлади. Лойиҳа натижасида чиқиндиларни атроф-муҳитга зарари сезиларли даражада камайиши кузатилади.

Декарбонизация лойиҳаси оқиб кетишни аниқлаш ва бартараф қилиш (LDAR) бўйича илғор усуллардан фойдаланилган ҳолда, VEMA S.A. (Швейцария) ва ICA-Finance AS (Норвегия) компаниялари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилди.

Декарбонизация лойиҳаси йилига 83 000 тоннадан ортиқ карбонат ангидрид зарарини сезиларли ва қайтмайдиган даражада камайишига олиб келади. Натижада 20 000 га яқин автомобиллардан чиқаётган зарар бартараф қилинади. Бундан ташқари, Saneg лойиҳаси чиқиндиларни мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш ва уларнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш имконини беради.

Лойиҳа, ишлаб чиқариш босқичида чиқиндиларни камайтириш (UERs) дан келгусида олинадиган фойдадан амалга ошириш ҳисобига, иштирокчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди. Лойиҳа Европа ёқилғи сифати бўйича директиваси (FQD) доирасида тоза ривожланиш механизми (МЧР) методологияси асосида ишлаб чиқилган.

ХК МЧЖ “Sanoat Energetika Guruhi” Ўзбекистондаги энг йирик нефть ва газ ишлаб чиқариш ташкилотларидан бири бўлиб, мамлакатда нефть қазиб олишнинг 80 % ва газ қазиб олишнинг 5% улушини ташкил қилади.

VEMA S.A. компанияси иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва муқобил энергия технологияларини жорий қилишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқишда 25 йилдан ортиқ тажрибага эгадир.

ICA-Finance AS 15 йилдан бери углерод бирликларини ҳаёт айланиши бўйича МЧР и UERs лойиҳаларини миллий ва нодавлат нефть ва газ компаниялари билан ҳамкорликда фаолият юритувчи компаниядир.

LDAR лойиҳаси доирасида томонлар метан оқишини аниқлаш ва бартараф қилиш мақсадида “Sanoat Energetika Guruhi” ХК МЧЖ компаниясининг кадастрини тўлиқ таҳлил қилишди. Натижада ҳар йили 3,6 миллион куб метрдан ортиқ тикланадиган метан (CH4) олиниш бошланди. Энди бу метан лойиҳа майдонида ишлатилади, ёки маҳаллий бозорда истеъмолчиларга таклиф қилинади. Ҳозирги кунда компаниялар йилига 100 миллион кубометр метанни қисқартириш бўйича яна тўртта лойиҳа устида ишламоқдалар.

“Бу лойиҳа - умумий омадимиз тарихидир ва у ҳақида таъкидлашдан мамнунмиз, - дейди ICA-Finance AS Бош директори Арне Педер Бликс. – Биз Ўзбекистонда янада кўпроқ лойиҳаларни амалга ошириш ниятидамиз, бу билан мамлакатни самарали ва сифатли чиқиндилардан халос этиш усуллари билан таъминлаймиз”.

“Бизнинг компаниямиз чорак аср давомида энергия самарадорлиги, иссиқхона газлари ва метан чиқиндиларини камайтириш соҳасида фаолият юритади. Ва биз, ушбу лойиҳада қатнашганимиздан, метан оқишини бартараф қилиш бўйича кўп йиллик тажрибамизни жорий қилганимиздан фаҳрланамиз. Биз ўз тажрибамиз билан кейинги лойиҳаларда ҳам бўлишиб, Ўзбекистон экология стандартларини янада ривожлантиришни режалаштирганмиз, - деб таъкидлади VEMA SA компанияси директори Михаил Партикевич.

“Бизнинг нефть-газ комплексини декарбонизация қилиш бўйича қўшма лойиҳамиз бу нафақат технологик тараққиётдир, балки соҳани юқори ишлаб чиқариш кўрсаткичларини атроф-муҳитга ғамхўрлик билан қандай қилиб самарали бирлаштириши мумкинлигига ёрқин мисолдир”, - деди Saneg бош директори Тўлқин Юсупов. - Таъкидлаш жоизки, бизнинг барқарорликка содиқлигимиз Жаҳон тенденцияларини акс эттиради, бу Ўзбекистон Республикасининг Дубайдаги COP-28 Метан бўйича Глобал мажбуриятига қўшилиши билан тасдиқланади. Ўзбекистон 2030 йилга келиб метан чиқиндиларини 30 фоизга камайтириш ниятини билдирди ва бу иқлим ўзгаришига қарши биргаликда ҳаракат қилиш муҳимлигини таъкидлайди. Биз ушбу умумий ҳаракатнинг бир қисми бўлганимиздан хурсандмиз ва сайёрамизни келажак авлодлар учун сақлаб қолишга ҳисса қўшиб, саноатимизда инновацион ечимларни амалга оширишни давом эттиришга тайёрмиз”.